Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беш кунда Илон Маскнинг бойлиги $37,3 миллиардга кўпайди

Беш кунда Илон Маскнинг бойлиги $37,3 миллиардга кўпайди

Фото: Science Friday

Сўнгги беш кун ичида тадбиркор Илон Маскнинг бойлигига $37,3 млрд қўшилди. Bloomberg Billionaires Index маълумотлари бунга шоҳидлик беради.

2022 йилнинг март ойи бошидан буён Маскнинг бойлиги бир ҳафтада энг катта ҳафталик ўсишга учради. Хитойнинг Baidu техногиганти билан ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинганидан сўнг Tesla акциялари қиймати ошишни бошлаган.

Bloomberg 29 апрел санасида Илон Маскнинг жами бойлиги $201,5 млрдга етганини қайд этди.

Яқинда Илон Маск Хитойда бўлиб, қатор давлат амалдорлари ва йирик компаниялар вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг