Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беларусда «бойлар учун солиқ» жорий этилди

Беларусда «бойлар учун солиқ» жорий этилди

Беларус Миллий Ассамблеясининг Вакиллар палатаси иккинчи (якуний) ўқишда бадавлат фуқаролар учун даромад солиғини оширишни назарда тутувчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда республика парламенти матбуот хизмати хабар қилди. 

Йиллик даромади 200 минг Беларус рублидан (60 минг доллар) ошадиган беларуслар учун тўлов миқдори 13 фоиздан 25 фоизга оширилди.

Бу чора «фуқаролар томонидан олинган даромадлардан катта миқдорда фойда олиш мақсадида кўрилган», — дея аниқлик киритди матбуот хизмати.

Беларус расмийларига кўра, янгилик 8-9 минг кишига таъсир қилади.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг