Байден Украинага «Abrams» танкларини юборди
Қўшма Штатлар президенти Украинага 31 та «Abrams» танкини етказиб беришга ваъда берди. Вашингтон шунингдек, Киевга ракета ва снарядлар билан 325 миллион долларлик янги ёрдам пакетини тақдим этади.
Американинг «Abrams» танклари келаси ҳафта Украинага етиб боради, деди АҚШ президенти Жо Байден украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан учрашувда.
Шунингдек, у Украинага яна бир ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллаганини таъкидлади. Давлат котиби Антони Блинкен шу муносабат билан берган баёнотида жами 325 миллион долларлик қурол ва жиҳозлар тақдим этилишини, пакетга ҳаво мудофааси ва танкга қарши мудофаа тизимлари, артиллерия ва кассетали ўқ-дорилар кириши қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter