Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Башар Асад Жанубий Осетияга боради

Башар Асад Жанубий Осетияга боради

Фото: «Газета.ru»

Жанубий Осетия раҳбари Анатолий Бибилов Сурия президенти Башар Асаднинг ташрифига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар қилмоқда.

Мамлакат президенти Анатолий Бибилов Цхинвал шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида Асаднинг ташрифи тўғрисидаги саволга «Ташриф кутиляпти», дея жавоб берган.

Унинг таъкидлашича, Асаднинг Жанубий Осетияга ташрифи муддати ОАВ воситаларида ёритилади.

Башар Асад ва Анатолий Бибилов шу йил июль ойида Дамашқдаги учрашувида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаган эди.

Шунингдек, Сурия Жанубий Осетия делегациясининг Дамашққа ташрифи чоғида икки томонлама дипломатик алоқаларни ўрнатган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг