«Балки жонсиз танамни озодликка чиқаришар» — эронлик режиссёр очлик эълон қилди
Эрондаги Эвин қамоқхонасида сақланаётган режиссёр Жаъфар Паноҳий очлик эълон қилди.
«Балки жонсиз танамни озодликка чиқаришар», — дея ўз қарорини изоҳлади Паноҳий.
Эронлик кинорежисёр 12 йил муқаддам президентлик сайловидан сўнг бошланиб кетган оммавий намойишларни қўллаб-қувватлагани учун ҳибсга олинганди. Кейинчалик «тизимга қарши тарғиботи» учун 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Шунингдек, Паноҳийга мамлакатни тарк этиш ва 2030 йилгача кино суратга олиш ман этилди. Ўшанда тутқунликда икки ой ўтирган режиссёр шартли равишда муддатидан аввал озодликка чиқарилганди. Бироқ 2022 йил 11 июлида Теҳрон прокуратурасига ҳамкасбининг тақдирини билиш учун мурожаат қилинганидан сўнг яна ҳибсга олинган.
Жаъфар Паноҳийнинг филмлари бир неча марта нуфузли халқаро мукофотларга лойиқ топилган. Хусусан, Канн кинофестивалида «Уч қиёфа» филми энг яхши сценарий, «Ёпиқ парда» филми Берлин кинофестивалида эътирофга сазовор бўлган. 2000 йилда унинг «Айлана» филми Венеция кинофестивалида бешта мукофотни қўлга киритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter