Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австралияда балиқ ёмғири ёғди

Австралияда балиқ ёмғири ёғди

Австралияда маҳаллий аҳоли балиқ ёмғирига гувоҳ бўлди, деб хабар берди Daily Mail.

Танами чўлида яшовчиларнинг айтишича, ғайриодатий табиат ҳодисаси уларни ҳайратга солган. Ёмғир бошланиши билан осмондан ёмғир томчиларига қўшилиб тирик балиқлар ҳам ёғилишни бошлаган.

«Болалар балиқларни териб, сув тўла банкаларга солиб қўйишди», — деди гувоҳлардан бири.

Мутахассисларнинг айтишларича, балиқ ёмғири дарё ва кўллар орқали торнадо ёки смерч ўтиши натижасида юзага келган. Кучли ҳаво оқими балиқларни сув ҳаввзаларидан сўриб олади, сўнгра бошқа бир жойга улоқтириб ташлайди.

Охирги марта бундай ноёб табиат ҳодисаси (балиқ ёмғири) Австралияда 2010 йилнинг март ойида содир бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг