Наркотрафик: Австралия рекорди ўрнатилди
Австралия полицияси 144 млн. долларга баҳоланган 384 килограмм кокаинни мусодара қилди. Бу ҳақда «SBS News» хабар берди.
Полиция маълумот беришича, мамлакат тарихида бунча кўп наркотик модда бир йўла фош қилинмаган.
Наркотик моддалар Жанубий Африкадан келтирилган экскаваторга жойлаштирилган экан. Бу ишда гумон қилинган 33 ва 34 ёшли икки эркак қўлга олинган.
Қўлга олинганларнинг уйларида қурол ва наркотик моддаларни қидириш ишлари кетмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter