«AstraZeneca» клиник синовларга қайтди
«AstraZeneca» британ-швед фармацевтика компанияси кўнгиллиларидан бирида коронавирус аниқланганидан сўнг синовлар тўхтатилгани ҳақида хабар бергандик.
АҚШ, ЖАР, Бразилия ва Буюк Британиядаги синовлар тўхтатилганди.
«Вести» хабар беришича, «AstraZeneca» ҳамда Оксфорд университети клиник синовларга яна қайтди. Дори воситалари ва тиббий ускуналар назорати бошқармаси клиник синовлар ўтказишни хавфсиз деб топди.
Компания раҳбари Паскаль Сорио баёнот беришича, «AstraZeneca» ўзи ишлаб чиқараётган вакцина коронавирусдан ҳимоялай олишига йил охиригача аниқлик киритишга бел боғлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter