Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Aргентина президентининг саммит вақтида тоби қочди

Aргентина президентининг саммит вақтида тоби қочди

Aргентина президенти Aлберто Фернандес Индонезиянинг Балида G20 саммити очилишидан кейин юқори қон босими ва бош айланиши туфайли шифокорларга мурожаат қилган. 

Бу ҳақда ОАВ президент маъмурияти матбуот хизматига таяниб маълум қилган.

Aргентина раҳбарининг даволовчи шифокори имзолаган хабарда айтилишича, президентнинг шикоятлари юзасидан диагностик текширув ўтказишга қарор қилинган.

Slarin газетасининг ёзишича, G20 саммитининг биринчи кунида Фернандес ўрнига Aргентинани ташқи ишлар вазири Сантяго Кафиеро вакиллик қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Балида тоби қочиб, шифохонага тушган хабар берилган ва бироз ўтиб бу инкор қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг