Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Араб мамлакатлари Ғазони тиклаш бўйича ўз режасини ишлаб чиқмоқда

Араб мамлакатлари Ғазони тиклаш бўйича ўз режасини ишлаб чиқмоқда

Фото: Report

Араб мамлакатлари АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо секторини тиклаш режасига муқобил режа таклиф этишга тайёр: унга кўра, Фаластин анклавида тиклаш ишлари аҳолини кўчирмасдан бажарилади. Иордания ташқи ишлар вазири Айман ас-Сафадий бу ҳақда Al Jazeera телеканалига маълум қилди.

Араб мамлакатлари Трамп режасига муқобил режа таклиф этиб, Ғазо секторида гуманитар инқирозга чек қўя олади. Ас-Сафадийнинг айтишича, Иордания томони АҚШга ташрифи давомида Трампга «фаластинликларни кўчириш эмас, балки адолатли ва тўлақонли тинчлик ўрнатишга қаратилган ўз позициясини» очиқлаган.

Аввалроқ Иордания подшоҳи Абдулла II Оқ уйда Доналд Трамп билан учрашув якунлари бўйича баёнотида урушдан кейинги Ғазо секторида фаластинликларни кўчирмасдан тикланиш ишларини олиб бориш муҳимлигини ёқлашини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг