Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШнинг энг катта муаммоси нима?

АҚШнинг энг катта муаммоси нима?

Фото: esoreiter.ru

Жуда кўп сонли америкаликлар назарида ёмон бошқарув — мамлакатнинг энг катта муаммоси. Бунга «Gallup» хизмати ўтказган сўровнома шоҳидлик беради.

Респондентларнинг 35 фоизи юқоридаги фикрда, бу 2013 йилги сўровнома натижасидан 2 фоизга ёмон. Ҳа, самарасиз бошқарув — америкаликлар учун энг катта муаммо, у ҳатто иммиграция (19 фоиз) ва соғлиқни сақлаш (6 фоиз) масалаларидан ҳам долзарброқ.

Социологлар бу ҳолатни Дональд Трампнинг президентлиги билан боғлашяпти — у келганидан бери, 2018 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларини истисно қилганда, аксарият америкаликлар ҳар ойнинг энг катта муаммоси сифатида бошқарув тизимини тилга олишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг