Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШдаги ҳарбий парадда нохуш воқеа юз берди

АҚШдаги ҳарбий парадда нохуш воқеа юз берди

АҚШнинг Висконсин штатининг Уокеша шаҳри марказидаги Рождество парадида машина одамларни уриб юбориши натижасида бир неча киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ўт ўчириш хизмати бошлиғи Стивен Ховард матбуот анжуманида маълум қилган. 

Унинг сўзларига кўра, шифохонага ётқизилган кишилар ҳам кўпчиликни ташкил этади, уларнинг ярми болалардир.

«Уокеша шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг ҳамкорлари жами 11 нафар катталар ва 12 нафар болани олтита минтақавий касалхонага етказди», — дея ўт ўчириш хизмати бошлиғи Стивен Ховард.

У оммавий ахборот воситаларининг ҳодиса натижасида «бир неча қурбонлар бўлгани» ҳақидаги хабарларини тасдиқлаган, бироқ аниқроқ маълумот беришдан бош тортган.

Уокеша полицияси бошлиғининг айтишича, тўқнашувда гумонланувчи қўлга олинган.

Хабар қилинишича, якшанбага ўтар кечаси АҚШнинг Висконсин штатидаги Уокеша шаҳридаги Рождество парадида автомашина катта тезликда тўсиқларни босиб ўтган ва одамларнинг устига чиқиб кетган. Тўқнашувдан сўнг бир неча ўқ овозлари эшитилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг