Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Беларус борасида жиддий огоҳлантириш билан чиқди

АҚШ Беларус борасида жиддий огоҳлантириш билан чиқди

AҚШнинг Беларусдаги элчихонаси америкалик фуқароларни зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирди, бу ҳақда дипломатик миссия сайтида хабар эълон қилинди.

Улар Литва расмийлари ўтган ҳафта Беларус билан чегарадаги иккита назорат-ўтказиш пунктини ёпганини, шундан сўнг тўртта назорат пункти очиқ қолганини эслатишди. Элчихона, шунингдек, бошқа чегара пунктларини ёпиб қўйилиши мумкинлигини таъкидлаган.

«Беларусдаги AҚШ фуқаролари зудлик билан мамлакатни тарк этишлари керак. Литва ва Латвия билан қолган очиқ чегара ўтиш пунктлари орқали ёки самолётда чиқиш имкониятини кўриб чиқиш керак. AҚШ фуқароларига Беларусдан қуруқлик орқали Полшага киришга рухсат берилмайди. Сиз Россия ёки Украинага  бормаслигингиз керак», дейилади хабарда.

Болтиқбўйи мамлакатлари ва Полша Беларусга «Вагнер» ёлланма аскарларининг келиши ва ноқонуний муҳожирларнинг чегарани кесиб ўтишга уринишларининг кучайиши фонида чегарани тўлиқ ёпиб қўйиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг