Аномал иссиқ сайёрамизда янги рекордларни ўрнатмоқда
Сайёрамизда рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат қаторасига 13-ой сақланиб турибди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги Европа иқлим хизмати тадқиқотларига асосланиб хабар берди.
«Июнда глобал ҳарорат кетма-кет 13-ой рекорд даражада юқори бўлди ва кетма-кет 12-ойдирки, дунёда Целсий бўйича 1,5 даража (Фаренгейт бўйича 2,7 даража) иссиқроқ бўлди», — дейилади хабарда.
Европа иқлим хизмати маълумотларига кўра, 2024 йил июн ойида бутун дунё бўйлаб ҳарорат Фаренгейт бўйича ўртача 62 даража (Целсий бўйича 16,66 даража) бўлиб, бу сўнгги 30 йил давомида шу ойда кузатилган ўртача кўрсаткичдан Целсий бўйича 0,67 даража юқоридир. Шунингдек, бир йил аввал июнда ўрнатилган ҳарорат рекорди ҳам янгиланди.
Ўтган ёзда ҳам дунё бўйлаб рекорд даражадаги юқори ҳароратлар қайд этилганди. Биргина июл ойида сайёрамиздаги тарихий максимумлар уч марта янгиланган эди. Жанубий Европа, АҚШ ва Хитой аномал (ғайритабиий) иссиқлик ўчоқларига айланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter