Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкада маош эвазига қабристонда яшаш таклиф этилди

Америкада маош эвазига қабристонда яшаш таклиф этилди

Фото: «Brooklynbrief.com»

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Грин-Вуд қабристони рассомнинг қароргоҳи (artist-in-residence) дастурини бошлади. Унга кўра таклиф этилган биринчи рассомга квартира ва маош берилади. Лойиҳада иштирок этиш муддати — 2021 йил январдан сентябргача тўққиз ой давом этади. Бу ҳақда «Brooklyn Paper» хабар берган.

Қабристон ҳудудида жойлашган ер-мулк рассом ихтиёрида бўлади. Турар жойдан ташқари лойиҳа иштирокчиси 1838 йилда асос солингандан бери Грин-Вуд тарихи ҳақида маълумотлар тўпланган архив ҳужжатларидан фойдаланиши мумкин.

Эълонга кўра, таклиф этилган рассом қабристон билан боғлиқ бирорта ижодий лойиҳани амалга ошириши, шунингдек, ўз фаолияти тўғрисида битта маъруза қилиб бериши керак. Ишни тугатгач унга 7,5 минг доллар миқдорида пул компенсацияси берилади.

Грин-Вуд — Бруклиндаги сайёҳлик масканларидан бири. У ерда сиёсатчилар, маданият арбоблари ва бошқа обрўли шахслар дафн этилган. Мунтазам равишда экскурсиялар ташкил этилиб, турли хил кўнгилочар тадбирлар ўтказиб турилади. Қабристон, шунингдек, 1775-1783 йилларда АҚШ мустақиллиги учун уруш даврида жанг ўтказилган жой сифатида машҳур.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг