Афғонистон ва «Толибон» ўртасидаги тинчлик музокараси қачон ўтказилиши маълум қилинди

Афғонистон ҳукумати билан «Толибон» ўртасида тинчлик музокараси шу йил 28 июнь куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Аввалроқ Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла «Толибон» ҳаракати билан вақтинчалик сулҳдан сўнг тинчлик музокаси бошлаб юборилгани ҳақида айтган эди.
«Шу йил 28 июнь куни Боку шаҳрида Афғонистон бўйича халқаро мувофиқлаштирувчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилиш доирасида Афғонистон расмийлари билан «Толибон» ҳаракати ўртасида тинчлик музокараси ўтказилади. Тадбирда Афғонистондан вакил сифатида ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳикмат Халил Карзай қатнашади. «Толибон»дан эса музока бўйича вакиллар иштирок этади», – деб хабар беради «АПА» агентлиги.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter