Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистон «Толибон» билан тинчлик сулҳини узайтирди

Афғонистон «Толибон» билан тинчлик сулҳини узайтирди

Фото: «РИА Новости»

Афғонистон ҳукумати «Толибон» гуруҳи билан тузилган ўқ отишни тўхтатиш тўғрисидаги шартномани яна 10 кунга узайтирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда. Рамазон ойида тузилган ушбу битим 20 июнда ниҳоясига етиши керак эди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани муқаддас рамазон ойи ниҳоясига етиши муносабати билан «Толибон» билан вақтинчалик, яъни 11 — 19 июнь кунлари тинчлик ўрнатилганини эълон қилган эди. Ўз навбатида «Толибон» ҳам 3 кунга тинчлик эълон қилган эди.

Ўтган шанба куни президент «Толибон» билан ўрнатилган сулҳ узайтирилишини маълум қилди. ОАВларнинг хабар беришича, «Толибон» етакчиси ушбу сулҳга «Толибон»нинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ва аскарлар ўз фаолиятини қайта бошлаганини эълон қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг