55 нафар ўзбекистонлик Қозоғистонда бузилиб қолган автобусдан эвакуация қилинди
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидан ўтувчи «Самара-Чимкент» автомобил йўлининг 965-километрида «Тошкент-Қозон» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган йўловчи автобуси техник носозлик сабаб тўхтаб қолган.
Мамлакат ФВВ берган маълумотга кўра, автобусда 55 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Улар Қорабутоқ қишлоғидаги масжидга эвакуация қилинган, тиббий ёрдамга эҳтиёж бўлмаган.
«Об-ҳаво шароити ёмон бўлганда ва йўлларда транспорт воситалари ҳаракатига чекловлар киритилганда об-ҳаво ўзгаришларини кузатиб бориш ва йўлга чиқмасликни қатъий тавсия қиламиз. Автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириб боринг», – дейилади Қозоғистон ФВВ тавсиясида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter