31 август Афғонистонда давлат байрами деб эълон қилинди
«Толибон» ҳаракати 31 августни Афғонистонда давлат байрами деб эълон қилди. Мамлакатдан АҚШ қўшини чиқиб кетганининг бир йиллиги нишонланади.
Байрам ҳар йили ўтказиб борилади.
Афғонистонда сиёсий вазият, 2001 йилдан буён бу ерда турган АҚШ ҳарбийлари чиқарилиши бошланганидан сўнг, 2021 йил майидан танглашишни бошлаган. «Толибон» йирик шаҳарларга ҳужум бошлаб, 2021 йилнинг 15 августида пойтахт Кобул забт этилганидан сўнг уруш тугаганини эълон қилган, сўнгра ҳукуматни шакллантирганди.
15 август ҳам мамлакатда давлат байрами — шу куни «Толибон» Афғонистон ҳукумати тепасига келганини нишонлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter