3 ёшли болакай 45 метрли шаршарадан тушиб кетиб омон қолди
Англияда 3 ёшли болакай Уэльсдаги 45 метрли «Pistyll Rhaeadr» шаршарасидан тушиб кетиб, бахтли тасодиф туфайли омон қолди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Боланинг тушиб кетаётганини кўрган бир киши дарҳол сувга шўнғиб, уни қутқариб олди. Шифохонага олиб борилган болакайнинг соғлиғи яхши экани айтилмоқда.
Воқеага гувоҳ бўлганлар боланинг холаси билан айланишга чиққанини ва бирдан мувозанатини йўқотиб, сувга тушиб кетганини айтишмоқда. Холаси болани қутқармоқчи бўлган, фақат дарахт унга халақит бериб қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter