Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

20 йилдан сўнг AҚШда 11 сентябрдаги терактнинг яна икки қурбони шахсига аниқлик киритилди

20 йилдан сўнг AҚШда 11 сентябрдаги терактнинг яна икки қурбони шахсига аниқлик киритилди

Фото: «REUTERS / Sara K. Schwittek»

Нью-Йоркда 11 сентябрдаги терактнинг яна икки қурбони аниқланди. Энди Жаҳон савдо марказига қилинган ҳужум қурбонлари сони 1647 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.

«Бугун Нью-Йоркдаги бош тибэксперт идораси 2001 йилги Жаҳон савдо марказидаги ҳалокат қурбонларидан яна иккитасининг шахсига аниқлик киритди», — дейилади агентлик хабарида.

Қурбонлардан бири — Хемпстед шаҳридан Дороти Морган. Шахсига аниқлик киритилган эркакнинг исми эса оила аъзоларининг илтимосига биноан ошкор қилинмади.

Нашр маълумотларига кўра, аёл ва эркакнинг қолдиқлари ДНК таҳлили орқали уларнинг шахсига аниқлик киритилган.

Қайд этилишича, Нью-Йоркдаги терактда ҳалок бўлган яна 1106 кишининг шахси номаълумлигича қолмоқда.

2001 йил 11 сентябрда террорчилар томонидан ўғирланган иккита йўловчи самолёти Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг эгизак минораларига урилиб, уларни бутунлай вайрон қилган. Вашингтонда террорчилар назоратидаги яна бир самолёт AҚШ Мудофаа вазирлигининг ғарбий қанотига урилган. Тўртинчи йўловчи ташувчи самолёт ҳам террорчилар томонидан ўғирланган бўлиб, Пенсильвания штатининг Питтсбург шаҳри яқинига қулаб тушган.

Расмий маълумотларга кўра, Нью-Йоркда 2753, Вашингтонда 189, Пенсильванияда 44 киши вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг