Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

160 мингта товуқ йўқ қилинди — Швеция

160 мингта товуқ йўқ қилинди — Швеция

Швециядаги тухум етиштирувчи энг йирик ишлаб чиқарувчилардан бирида салмонеллёз касаллиги тарқалгани сабабли 160 мингта товуқ йўқ қилинди. Бу ҳақда TT агентлиги хабар берди.

Агентлик хабарга кўра, ушбу корхонада паррандаларнинг юқумли касаллиги январ ойида биринчи марта аниқланган, шундан сўнг мамлакат қишлоқ хўжалиги бошқармаси барча паррандачилик фабрикаларини қаттиқ назоратга олганди.

Январ ойида салмонеллёз туфайли 165 мингта товуқ йўқ қилинганди. Ҳафта бошида Швециядаги айрим савдо тармоқлари шу сабабли товуқ тухумлари партиясини қайтариб олганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг