Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Қосим-Жомарт Токаев қозоғистонликларни «кўришиш куни» билан табриклади

Қосим-Жомарт Токаев қозоғистонликларни «кўришиш куни» билан табриклади

Бугун Қозоғистонда «Кўришиш куни» (ёки «Амаллар байрами») нишонланмоқда. Унга кўра қадимги қозоқ урф-одатлари ёдга олинади, ёши улуғлар билан саломлашиш, фотиҳа сўраб, узоқ умр тилаш маросимлари ташкил этилади.

Бу кунда Қозоғистонда қўл бериб: «байрамингиз билан», дея саломлашиш одат тусига кирган. Байрам якшанба куни бўлгани учун бир-биридан кечирим сўраш ва жанжаллашаётган томонларни яраштириш учун барча чораларни кўриш анъанага айланган.

Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жомарт Токаев Твиттердаги саҳифасида барча қозоғистонликларни табриклади.

—Барчангизни бугунги кун билан табриклайман! Қадимги урф-одатларга кўра, бу кунда ёшлар катталарга салом бериб, дуо олганлар. Одамлар бир-бирига яхшилик тилайдилар. Бу ҳақиқий фаровонлик, бирлик ва тотувлик байрамидир, — дея ёзган Токаев.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring