Мадуро Колумбия билан чегарани очишга кўрсатма берди
Венесуэла президенти Николас Мадуро Колумбия билан чегарани очиш ҳақида буйруқ берди. Бу ҳақда унинг ўзи Твиттердаги саҳифасида маълумот берган.
Тачира штатида жойлашган чегара пунктлари 8 июндан бошлаб очиқ бўлади. «Биз — тинчликсевар халқмиз ва ўз мустақиллигимизни ҳимоя қилмоқдамиз», — дейди Венесуэла президенти.
Мадуро феврал ойида Колумбия билан дипломатик ва сиёсий алоқаларни узган ва колумбиялик дипломатларга 24 соат ичида мамлакатдан чиқиб кетишни буюрган эди. Натижада Венесуэлада бўлиб турган Колумбиянинг 5 миллиондан ортиқ фуқароси дипломатик ҳимоясиз қолган эди.
Мадуро чегарани ёпиш билан биргаликда Венесуэла армиясини шай ҳолатга келтиришни ҳам буюрганди. Венесуэлада вазият 23 январда кескинлашиб кетди. Оммавий норозиликлардан сўнг парламент спикери Хуан Гуайдо ўзини вақтинча президент деб эълон қилган. Уни АҚШ ва Европанинг ривожланган давлатлари қўллаб-қувватламоқда.
Мадуро томонида эса Россия турибди.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter