Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Фонд бозоридаги ҳийла Кореянинг етакчи IT компанияларидан бирини инқироз ёқасига келтириб қўйди

Фонд бозоридаги ҳийла Кореянинг етакчи IT компанияларидан бирини инқироз ёқасига келтириб қўйди

Фото: techinasia.com

Kakao Group асосчиси ва компаниянинг амалдаги раҳбарияти қамалиши мумкин. Улар фонд бозорини манипуляция қилишда айбланмоқда.

Рўй берган ҳолат Жанубий Кореяда етакчи IT компанияларидан бири сифатида эътироф этиладиган Kakao Group ташкил топганидан буён кузатилган энг йирик инқироз сифатида баҳоланмоқда. Айни пайтда компанияни ривожлантиришга қаратилган кўплаб лойиҳалар музлатиб қўйилган.

Корейс оммавий ахборот воситаларига кўра, Корея Республикаси полицияси, прокуратураси ва молиявий экспертларидан иборат махсус тергов гуруҳи бир неча ойлик суриштирувлардан сўнг Kakao Group раҳбариятини ҳибсга олган. Айни пайтда улар фонд бозоридаги фирибгарлик юзасидан сўроқ қилинаётгани айтилмоқда.

Шу йилнинг феврал ойида SM Entertainment компанияси акциялари нархи кутилмаганда кўтарилиб кетган ва натижада компания HYBE’га сотилмай қолганди. Ушбу ҳийла ортида Kakao Group раҳбарияти тургани тахмин қилинмоқда, боиси орадан маълум вақт ўтгач Kakao SM Entertainment’ни сотиб олишга муваффақ бўлган, бироқ ушбу ҳолат тергов идораларининг эътиборига тушиб, апрел ойида суриштирув ишлари бошланганди.

ОАВдаги хабарларда Kakao Group’нинг SM Entertainment’ни сотиб олиши ноқонуний деб топилиши ва келишув бекор қилиниши айтилмоқда. Бундан ташқари, компанияга KakaoBank интернет-банкидаги улушини ҳам мажбурий сотиш хавф солмоқда.

2006 йилда ташкил этилган Kakao компанияси Naver билан биргаликда Жанубий Кореянинг энг йирик ва нуфузли айти-корпорацияларидан бири ҳисобланади. Кореяликлар ўртасида оммалашган KakaoTalk мессенжери компаниянинг тез тараққий этишига олиб келган. Қисқа фуртсат ичида Kakao Group турли соҳаларни юқори технологияли дастурий таъминот билан таъминловчи конгломератга айланади.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring