Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

ПФЛ ниҳоят пул тўлашни бошлади — «Локомотив»га бир миллиард, «Навбаҳор» эса 700 миллион сўм

ПФЛ ниҳоят пул тўлашни бошлади — «Локомотив»га бир миллиард, «Навбаҳор» эса 700 миллион сўм

Хабарингиз бор, 2018 йилги мавсум аввалида Профессионал футбол лигаси совринли ўринларни эгаллаган футбол клубларига маълум миқдорда мукофот пуллари ваъда қилган эди. ПФЛ матбуот хизмати бу ҳақда хабар бериб ўтди.

Олдинроқ Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби ҳисобига Суперлигада 2-ўринни эгаллагани учун 800 миллион сўм, шунингдек, футзал жамоаси мамлакат чемпионатида 2-ўринни қўлга киритгани учун 200 миллион сўм ўтказиб берилган эди.

Профессионал футбол лигаси клублар бўйнидаги қарздорлик масалалари ҳал бўлишига қараб, рағбатлантирувчи мукофот пулларини ўтказиб боришни режалаштирган.

Суперлига-2018 якунида мамлакат чемпионлигига сазовор бўлган Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳисоб рақамига ҳам олтин медаллар соҳибига ваъда қилинган 1 миллиард сўм мукофот пули ўтказиб берилди.

Ўтган мавсумда Суперлига бронза медалларига эга чиққан Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мавжуд қарздорликларини деярли тўлиқ бартараф этди. Клуб фақатгина Даврон Хошимов олдидаги қарздорликни тўлиқ ҳал этиб улгурмади. Агар мазкур масала яқин вақт ичида ечим топмаса, “Навбаҳор”га нисбатан санкциялар қўлланилиши эҳтимоли бор. Қолган жиҳатлар бўйича клубда қарздорликлар мавжуд эмас.

Шу боисдан “Навбаҳор” клуби ҳам биринчилардан бўлиб мукофот пулларини қабул қилиб олди. Клуб ҳисобига 3-ўрин учун белгиланганидек 700 миллион сўм ўтказиб берилди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қолган барча клубларга ҳам ваъда қилинган мукофот пулларини босқичма-босқич ўтказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring