Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Шавкат Мирзиёев Булоқбоши туманида тўқимачилик корхонаси билан танишди

Шавкат Мирзиёев Булоқбоши туманида тўқимачилик корхонаси билан танишди

Давлат раҳбари Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги «Файз-М» корхонаси фаолияти билан танишди.

Мамлакатимизда хомашёни қайта ишлаб, қўшилган қиймат яратишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Мазкур корхона ҳам мато тўқиш, бўяш ва тайёр трикотаж ишлаб чиқариш йўналишидаги йирик лойиҳалардан бири.

Бу ерда йилига 4 миллион 200 дона, 50 турдаги маҳсулотлар тайёрланади.  Мингга яқин фуқаро иш билан таъминланган.  Ходимлар малакасини ошириш ҳам эътиборда. Бунинг учун дизайнерлик маркази ташкил этилган.

Туркия, Германия ва Хитойдан келтирилган илғор ускуналар иш унумдорлиги ва маҳсулотлар сифатини таъминламоқда. Тайёр кийим-кечакларнинг катта қисми экспортга йўналтирилади. Йиллик экспорт салоҳияти 6 миллион долларга етган.

Президентимиз ишлаб чиқариш жараёнини ва тайёр маҳсулотларни кўздан кечирди. Сифат кўрсаткичлари устида ишлаб, қўшилган қийматни ошириш ва экспорт географиясини кенгайтириш бўйича тавсиялар берди.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring