Ўзбекистонлик йигит Қирғизистонда президент маъмуриятининг янги биноси тепасидан тушиб кетди
Қирғизистон президенти маъмурияти учун қурилаётган ва халқ орасида «Хонсарой» деб аталаётган янги биноси қурилишида ишлаб келган Ўзбекистон фуқароси – 30 ёшли А.А. бино тепасидан қулаб тушди.
Kaktus.media’нинг Бишкекдаги Тез тиббий ёрдам кўрсатиш маркази директори ўринбосари Егор Борисовга таяниб хабар беришича, ишчи Бишкек шаҳридаги 4-сонли касалхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Унга бош мия чаноғи жароҳатланиши ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter