Дания мамлакатлар орасида COVID-19га қарши эмлашни биринчи бўлиб тугатди
Данияда вируснинг тарқалиши тўлиқ назоратга олинди ва COVID-19га қарши вакцинациялаш дастури тўхтатилди.
«Эмланган аҳолининг умумий улуши жуда юқори, эпидемиядан асар ҳам қолмади», — дейилади мамлакат соғлиқни сақлаш бошқармаси баёнотида.
15 майдан Соғлиқни сақлаш миллий кенгаши COVID-19га қарши вакцинациялаш бўйича бу мавсумдаги саъй-ҳаракатларни тўхтатади. Бустер ёки иккинчи дозани олишга улгурмаганлар махсус марказларга бориб эмланишлари мумкин, дейилади хабарда.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter