Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Ўзбекистонда «метан» нархи ошгани бўйича хабарга изоҳ берилди

Ўзбекистонда «метан» нархи ошгани бўйича хабарга изоҳ берилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда метан газининг нархи ошгани бўйича хабарлар асосга эмас. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. 

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган Наманганда жойлашган метан «заправка»даги ҳолатга ҳам изоҳ берилди. Айтилишича, Наманган вилоятидаги барча метан «заправка»ларга уларнинг талабларига асосан белгиланган лимитга кўра, табиий газ тўлиқ етказиб берилган.

Видеода тарқалган ҳолатдаги  «заправка» эса берилган ойлик лимитни ишлатиб бўлган. Бугун соат 00:00 дан янги ой бошланади ва мазкур  «заправка»га газ етказиб бериш йўлга қўйилади.

Шунингдек, метан  «заправка»ларда сотиладиган бир куб газ учун белгиланган нарх ошгани йўқ. Aгар заправкаларда газ нархининг асоссиз оширилиши ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 рақамли  «Ишонч телефони» қўнғироқ қилишингиз мумкин, дейилади хабарда.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring