Миллий банк Андижонда 2286 та иш ўринлари яратадиган лойиҳаларга пул тикади

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банки Андижон вилоятида 2019-2020 йилларда Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш учун бир қатор тадбирларни режалаштирмоқда. Бу ҳақда банк томонидан Андижон вилоят филиалига ташкил этилган пресс-тур давомида маълум қилинди.
Хусусан, вилоятда тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида барча йўналишлар бўйича умумий қиймати 755,3 миллиард сўмлик 41 та лойиҳаларга 533,0 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиши кўзланмоқда. Натижада Андижонда 2286 та янги иш ўринлари яратилади.
Тармоқлар бўйича кўрадиган бўлсак қуйидаги миқдорда кредит маблағлари ажратилади:
— саноат соҳасидаги 15 та лойиҳага 473,7 миллиард сўм;
— қишлоқ хўжалигидаги 8 та лойиҳага 22,5 миллиард сўм;
— хизмат кўрсатиш соҳасидаги 18 та лойиҳага 36,8 миллиард сўм.
Ҳозирги кунда ушбу лойиҳалардан 36 тасига 121,6 миллиард сўм ва 40 350,0 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter