«Изланиш ва ривожланиш» (RnD) марказларини очиш топширилди
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифаларга бағишлаб ўтказилган йиғилишда мисни чуқур қайта ишлаш йўналишида мутасаддиларга йил якунига қадар ҳар ойда қўшимча 1 минг тоннадан мисни биржага чиқариш, 2023 йилда 90 минг тоннага етказиш вазифаси топширилди.
Шунингдек:
- Оҳангарон ва Қаршида мис кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш;
- Қораўзакдаги 140 миллион долларлик мис ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича геология-қидирув ишларини бошлаш, йил якунига қадар лойиҳалаштириш ишларини якунлаш;
- транспорт харажатлари субсидия қилинадиган рўйхатга мис трубкаси ва фитингларини киритиш топширилди.
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси олдига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда йил якунига қадар маиший техника бўйича 1 та, келгуси йилда муқобил энергетика, юқори кучланиш ускуналари ва янги авлод кабель маҳсулотлари бўйича 1 тадан «Изланиш ва ривожланиш» (RnD) марказларини очиш вазифаси қўйилди.
Йиғилиш якунида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter