Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Самарқандда бедарак йўқолган 79 яшар фуқаро қидирилмоқда

Самарқандда бедарак йўқолган 79 яшар фуқаро қидирилмоқда

Самарқанд вилояти, Нарпай тумани «Ипак йўли» маҳалласида яшаган 1942 йилда туғилган Карим Атақулов қидирилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.

К. Атақулов шу йилнинг 21 мартида эрталаб соат 7:00 да яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Алоҳида белгилари: бўйи 170-175 сантиметр, сочлари оқ – калта қилиб олдирилган. Кўзлари қора, икки қўлининг кафт қисмида оқ доғлари бор. Ўнг қўлининг билак қисмида синган жойи ва ўнг оёғининг тизза соҳасида чандиғи бор.

К. Атақуловни кўрган-билган ёки у ҳақда бирор маълумотга эга бўлган фуқаролар туман ички ишлар бўлимининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралган.

Телефон:(0366)231-98-11 (0366)443-11-99 (+998939992210)

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring