Олмалиқдаги оммавий заҳарланиш бўйича жиноят иши қўзғатилди
Олмалиқ шаҳрида музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ҳолати бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Унга кўра, З6 нафар бемор шу ташхис билан шифохонага ётқизилган.
Бош прокуратура хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Олмалиқ шаҳар ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига шу ташхис билан ётқизилган 1З нафар бемор мавжуд.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter