Яшириниш деярли иложсиз — Google ходимлари ҳақиқатни очишди
Google ходимлари иқрор бўлишларича, компания сервисларидан фойдаланувчилар қаерда жойлашганликларини яшира олмайдилар, деярли... ҳатто махсус созламалар ҳам ёрдам бермайди.
Ушбу маълумотлар Аризона штати (АҚШ) прокуратураси Google компаниясига қарши олиб борган суд жараёнида юзага чиқди. Унда маълум бўлишича, ҳатто фойдаланувчилар жойлашувдан биргаликда фойдаланиш созламаларини ўчиришганидан сўнг ҳам компания уларнинг қаерда эканликлари ҳақида маълумот тўплашда давом этади. Бундан ташқари, Google махфийлик созламаларини атайин топиш қийин қилиб қўйган, ўз махфийлик созламалари фойдаланувчиларга маъқул келган LG ва бошқа смартфон ишлаб чиқарувчи компанияларга эса босим ўтказган...
Хабарда айтилишича, Google дан яширинишнинг ягона йўли — манзилни дуч келган жойда, кўча-кўйда ўрнатишдир.
Аризона прокуратураси айни шу сабаблар боис Google компаниясини фойдаланувчилар ҳақида ноқонуний равишда маълумот тўплашда айблади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter