Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Xiaomi» бугуннинг ўзида иккита ҳамёнбоп смартфон тақдим этди

«Xiaomi» бугуннинг ўзида иккита ҳамёнбоп смартфон тақдим этди

Фото: «NV.ua»

«Xiaomi» компанияси 12 июнь куни бирданига «Redmi 6» ва «Redmi 6A» ҳамёнбоп смартфонларини тақдим этди. Мазкур смартфонларда анча танаффусдан кейин яна «Mediatek» процессорлари ишлатилган, деб хабар беради «NV.ua».

«Xiaomi Redmi 6» смартфонига 5,45 дюймли экран, 3 гигабайт тезкор хотира ва 32 гигабайт ички хотира ўрнатилган. Асосий камераси 12 + 5 мегапикселл, фронтал камераси эса 5 мегапикселл бўлиб, у юзни сканер қилиш орқали смартфонни блокдан чиқаришда ҳам ишлатилади. Бармоқ изи сканери эса смартфоннинг орқа панелига ўрнатилган.

«Redmi 6» «Android 8.1 Oreo» операцион тизимида ишлайди. Ушбу ҳамёнбоп смартфонга октан ядроли «Mediatek Helio P22» процессори ўрнатилган. Смартфонда акселерометр, ёритиш датчиги, рақамли компас, гироскоп, инфрақизил порт ва яқинлашиш датчиги ўрнатилган. «Redmi 6»нинг оғирлиги 146 граммни ташкил этади. Аккумулятор сиғими эса 3000 мА/соатга тенг.

«Redmi 6A» модели эса нафақат ўлчамининг катталиги билан, балки техник жиҳати билан ҳам ажралиб туради. Хусусан, смартфонга «Helio A22» процессори, 2 гигабайт тезкор ва 16 гигабайт ички хотира ўрнатиглан. Асосий камераси 13 мегапикселл, фронтал камераси эса — 5 Мп.

«Redmi 6» Хитойда 125 доллардан (3/32 гигабайтли версияси 156 доллардан) сотувга чиқса, «Redmi 6A» 95 доллардан сотилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг