Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Волейбол коптогига ўхшаш сунъий интеллектли робот астронавтларга ҳамроҳлик қилади

Волейбол коптогига ўхшаш сунъий интеллектли робот астронавтларга ҳамроҳлик қилади

Фото: «NV.ua»

«IBM» компанияси «Airbus» томонидан яратилган сунъий интеллектга эга космик роботни тақдим этди. Ушбу робот Халқаро космик станция (ХКС) бортидаги космонавтларни кузатишга мўлжалланган бўлиб, унган «Crew Interactive Mobile Companion» («CIMON») номи берилди, деб хабар қилди «NV.ua».

Волейбол коптогига ўхшаш юзи бор робот 2018 йилнинг июнида германиялик астронавт Александр Герст билан биргаликда космосга йўл олади. Парвоз 2018 йилнинг 6 июнида «Союз МC-09» кемаси орқали Бойқўнғир космодромидан амалга оширилади. «СIMON»нинг миссияси ярим йил давом этади.

«СIMON»нинг оғирлиги 5 килограммга тенг. У фақатгина 3D-босма орқали яратилган пластик ва металлардан иборат. Робот экипаж аъзоларига тиббий экспертизларни ўтказишда, кристалларни ўрганишда ва Рубик кубигини ўйнашда ёрдам беради. «Беш килограммли техника космонавтлар атрофида учиб уларга ўз маслаҳати билан ёрдамлашиб туради», — дейилади хабарда.

«IBM» вакилларнинг сўзларига кўра, «CIMON»нинг сунъий интеллекти ва овози уни экипаж аъзоларининг дўстига айлантириб қўйиши керак. Ихтирочиларининг таъкидлашича, келажакда машина астронавтларнинг узоқ космосга сафарларида ҳамроҳлик қилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг