Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Вазир гранти» ҳикоялар танловининг ғолиблари аниқланди

«Вазир гранти» ҳикоялар танловининг ғолиблари аниқланди

Фото: «Mitc.uz»

2021 йилнинг 20 декабрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «Ёшлар форуми-2021»да иштирок этиб, ҳикоялар танловини эълон қилган эди.

Танловда қатнашганлардан 10 нафар энг яхши ҳикоя муаллифи IT-марказларида ўқиш учун грант ютиб олиш имкониятига эга бўлиши маълум қилинганди.

Иштирокчилар ўз ҳаётлари ҳақида ҳикоя ёзиб, айнан нима учун IT-мутахассис бўлишни хоҳлашлари ва бу уларнинг ҳаётларини қандай яхшилашини айтиб беришлари керак эди.

Вазирлик матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу танлов ғолиблари аниқланди. Уларга мамлакатимиздаги исталган IT-марказда ахборот технологиялари йўналишида бепул ўқиш учун сертификатлар топширилди. Бу курсларни муваффақиятли тамомлаган ўқувчилар ноутбук ютиб олишлари ва IT-компанияларга ишга жойлашишлари мумкин бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг