Турли функцияларни бажаришга қодир робот-гироскутер яратилди
«Segway» компанияси «Loomo» номли робот-гироскутерини 2018 йилнинг май ойидан бошлаб харидорларга тақдим этади, деб хабар берди «Hi-News».
«Loomo» — ноодатий гироскутер бўлиб, у тўлақонли сунъий интеллект платформаси асосида ишлайди. Унда ҳаракатланиш билан бирга бошқа функцияларидан ҳам фойдаланиш мумкин. У буйруқларга жавоб қайтаришга, инсон юзини танишга, «ортимдан юр» буйруғини тушунишга қодир. Дастурий таъминот устида иш олиб борган ихтирочилар «BMW» учун автопилот ишлаб чиқариш лойиҳасида ҳам иштирок этган. Шу сабабли робогироскутер мустақил ўз жойига ўрнаша олади.
Қурилма соатига 10 километр тезликда ҳаракатланиши ҳамда турли юмушларни бажариши мумкин. Масалан, уни видеоплеерларни ташишга йўналтирса бўлади.
«Loomo»ни смартфонлар учун ишлаб чиқарилган махсус мобил дастур орқали бошқариш, унинг маршрутини белгилаб бериш мумкин. Бундан ташқари, ихтирочиларнинг таъкидлашича, «Android» фойдаланувчилари унга ўзлари хоҳлаган функцияни қўша олишади.
«Loomo»га буюртма бериш ҳозир 1299 долларга тушади. Сотувга чиққанидан кейин эса унинг баҳоси 1799 долларга кўтарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter