Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУ кластерга айлантирилади

ТАТУ кластерга айлантирилади

Фото: «Xabar.uz»

Йиғилишда барча вазирлик ва идоралар ахборот тизимларининг хавфсизлик даражасини ўрганишга кўрсатма берилди.

Бунда, биринчи ярим йилликда давлат идораларидаги 50 та, йил якунига қадар яна 120 та ахборот тизимлари танқидий кўриб чиқилади.

Ахборот хавфсизлигига эътиборсиз бўлаётган раҳбарлар масъулияти кўриб борилади.

Соҳада илм-фан ва таълимни ривожлантириш устувор вазифа бўлиши кераклиги, бугунги кунда иқтисодиётни рақамлаштириш учун камида яна 12 минг нафар юқори малакали мутахассисларга талаб борлиги таъкидланди.

АКТ вазирлигига икки ой муддатда Ахборот технологиялари университетини таянч илм-фан ва таълим кластерига айлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Замонавий «IT-парк» университетини ташкил этиш, Жиззахда 2-босқич талабаларини асосий мутахассислиги билан бирга қўшма таълим дастурлари орқали IT фанларига чуқур ўргатиш бўйича қарор лойиҳаларини киритиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида вазирлик раҳбарияти муҳокама қилинган масалалар юзасидан ахборот берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг