«Instagram» яратувчилари истеъфога чиқади
«Instagram» бош директори Кевин Систром ҳамда ижтимоий тармоқнинг техник бош директори Майк Кригер истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Систром ва Кригер бугун, 25 сентябрь куни «Instagram» ва «Facebook» ижтимоий тармоқлари ижодий гуруҳига истеъфога чиқишларини маълум қилишган. Бу қарорнинг сабаблари ошкор қилинмаяпти.
Систром ва Кригер «Instagram»га 2010 йилда асос солган. 2012 йилда «Facebook» тармоқни 1 млрд. долларга сотиб олган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter