Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Смартфон ўчирилган бўлса ҳам сизни топишади. Қандай қилиб?

Смартфон ўчирилган бўлса ҳам сизни топишади. Қандай қилиб?

Фото: «Pixabay»

Сиз қаердалигингизни, агарда смартфонингиз ўчиқ бўлса ҳам, топиш йўллари кўп, ҳатто геолокацияни ўчириб ҳам қутулмайсиз. Бу ҳақда «Инфосистемы джет» компаниясининг тармоқ ечимларини қўллаб-қувватлаш гуруҳи раҳбари Дмитрий Каросанидзе «Прайм» агентлигига сўзлаб берди.

«Смартфон нафақат геолокация ўчирилгани, балки телефоннинг ўчиқлиги тўғрисида ҳам маълумот узатади. Тармоқ билан алоқани сақлаб қолган ҳолда фойдаланувчининг қаердалиги, турли станциялар сигналлари кучи ҳақида маълумот узатишда давом этади. Бу маълумотлар қурилмани ишлаб чиққанлар ва мобил алоқа операторларига бориб тушади — уларда аппарат қаердалигини назорат қилиш имконияти бор», — деди мутахассис.

Қутулишнинг ягона йўли — смартфон батареясини олиб ташлаш, аммо замонавий смартфонларнинг аксариятида бунинг асло иложи йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг