Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов яна бир муҳим мақсадини маълум қилди

Шерзод Шерматов яна бир муҳим мақсадини маълум қилди

Фото: «Mitc.uz»

Aйни кунларда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан иборат делегация Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтаётган «MWC Barcelona-2022» Жаҳон мобиль конгрессида иштирок этмоқда.

Ушбу конгресс доирасида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов Япониянинг «NEC» компаниясининг хизмат кўрсатувчи провайдерлар бўйича ечимлар департаменти бош менежери Татеваки Маюко билан учрашув ўтказди.

Унда икки томонлама манфаатли ҳамкорлик, жумладан, AКТ масалаларида тажриба алмашиш, истиқболли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Шуни таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда «NEC» корпорацияси қатор лойиҳаларда, жумладан, Ўзбекистонда амалга оширилаётган телекоммуникация тармоғи ва телерадиоэшиттириш тизимини рақамлаштиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда кенг ҳамкорлик қилиб келмоқда.

АКТ вазирининг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ёшлар орасида BPO ва KPO каби хизматларга бўлган талаб ошиб бормоқда. Уларни ривожлантиришда компаниянинг ҳам хизматларини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

«Маҳаллий ёшларни ишга жойлаштириш орқали BPO ва KPO хизматларини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишда «NEC» компаниясининг бевосита иштироки беқиёс. АКТдан фойдаланиб, компания билан ҳамкорликда ушбу хизматларни янада ривожлантириш, хизматлар экспортини ошириш имкониятларидан кенг фойдаланишни мақсад қилиб қўйганмиз», – деди АКТ вазири Ш. Шерматов «NEC» компанияси менежери билан бўлган суҳбатда.

Учрашувда IT таълимни кенг миқёсда республика бўйлаб қамраб олиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек, «NEC» компаниясининг 2022 йил 24-26 октябрь кунлари Ўзбекистонда АКТ хафталиги доирасида бўлиб ўтадиган «ICT Week Uzbekistan» халқаро рақамли форумидаги иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг