Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов интернет масаласида йиғилиш ўтказди

Шерзод Шерматов интернет масаласида йиғилиш ўтказди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов бошчилигида Кенг полосали маълумот узатиш тармоқларининг ҳолатини таҳлил қилиш ва уларни янада яхшилаш ҳамда шу йўналишда фаолият олиб бораётган оператор ва провайдерлар фаолиятини ривожлантириш мақсадида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида ахборот технологиялари соҳасида, шунингдек, телекоммуникация тармоқлари фаолиятида эришилган ютуқлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда 2022 йилга мўлжалланган вазифалар хусусида гаплашилди.

Қайд этилишича, бугунги кунда республика ҳудудида 40 га яқин телекоммуникация оператори ва провайдерлари абонентларга Интернет хизматини кўрсатиб келмоқда.

Мулоқотда республикадаги барча аҳоли масканлари, жумладан, уй хўжаликларини симли кенг полосали телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш ва тармоқ қамровини ошириш мақсадида телекоммуникация оператори ва провайдерлари томонидан бугунги кунга қадар кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.

Очиқ мулоқот давомида кўтарилган масалалар юзасидан оператор ва провайдерлар раҳбарларининг фикрлари тингланди, шунингдек, телекоммуникация соҳасини янада ривожлантириш бўйича фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг