«Samsung» ўзининг «махфий» тугмаларини намойиш этди
Ҳозирда экранга ўрнатилган бармоқ изи сканерлари янги трендга чиқмоқда ва «Samsung» бир нечта вариантларни ўз қурилмаларида қўллашни режалаштирмоқда (масалан, ултратовушли). Компанияга тегишли патентларда фойдаланувчилар учун «жисмоний» ва «яширин» сканер тугмалари ҳақида сўз боради, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
Янги патентда келтирилишича, «жисмоний» тугма ва бармоқ изи сканери қурилмада қолади, бироқ улар экран остида жойлашади ва фойдаланувчилар унинг ёрдамида одатдаги амалларни бажаришлари мумкин. Бундан ташқари созламалар орқали тугма ўлчамини ўзгартириш ҳам мумкин.
Шунингдек, тугмалар вазиятдан келиб чиқиб турли функцияларни бажаради, масалан, камерани бошқариши, мобиль тўловлар тизими дастурларини ва рақамли ёрдамчиларни тезда очиши мумкин. Шу билан бирга фойдаланувчилар уни ўзига маъқул ҳолатга созлай ҳам олади.
Смартфон экрани корпуснинг 90 фоизини эгаллайди. Бу «Galaxy S9» флагманиникига қараганда 6 фоизга кўпроқ демакдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter