Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия суди «Facebook» ва «Instagram»ни тақиқлади

Россия суди «Facebook» ва «Instagram»ни тақиқлади

Фото: «Google.com»

Суд Россия Бош прокуратурасининг Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларини тақиқлаш ҳақидаги талабини қаноатлантирди.

Эслатиб ўтамиз, айбловчи суддан Meta компаниясини экстремистик ташкилот деб тан олишни сўраганди. Шу муносабат билан бу компанияга қарашли бўлган Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари тақиқланган.

Судда қайд этилганидек, ушбу қарор дарҳол кучга киради.

Шу билан бирга, Meta фаолияти тақиқи WhatsAppга нисбатан жорий қилинмайди. Шунингдек, прокурор суд мажлисида ушбу ижтимоий тармоқлардан оддий фойдалангани учун фуқаролар жавобгарликка тортилмаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Роскомнадзор аллақачон Instagram ва Facebookни блоклашни бошлаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг