Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қотил роботларни яратишга уриниши учун Жанубий Корея институтига бойкот эълон қилинади

Қотил роботларни яратишга уриниши учун Жанубий Корея институтига бойкот эълон қилинади

Фото: «Hi-News»

Сунъий интеллект соҳасида етакчи ҳисобланган 50 нафардан ортиқ эксперт Жанубий Кореянинг илғор технологиялар институтига («KAIST») нисбатан бойкот эълон қилишга тайёр эканликларини билдирди. Бунга мазкур институт сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда қурол яратиш тарафдори эканлиги сабаб бўлган, деб хабар беради «Hi-News».

Шунингдек, сунъий интеллект соҳасидаги экспертларнинг ғазабига «KAIST»нинг БМТ конвенциясига кўра тақиқланган кассет авиабомбаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи «Hanwha Systems» компанияси билан ҳамкорлиги сабаб бўлган.

«БМТ халқаро хавфсизлик борасидаги таҳдидларга оид масалаларни муҳокама қилаётган бир пайтда «KAIST» каби нуфузли университет янги қуролларни ишлаб чиқариш орқали «қуролланиш пойгаси»ни тезлаштиришга интилааётгани жуда ачинарли», — дейилади экпертлар томонидан тақдим этилган очиқ мактубда.

«KAIST» раҳбари Син Сон Чоль бойкот борасидаги қарорга нисбатан ўз фикрини билдириб, институт қотил роботларни яратиш ниятида эмаслигини айтди.

«Академик муассаса сифатида биз инсон ҳуқуқлари ва этика стандартларини ҳурмат қиламиз. «KAIST» инсон ҳуқуқларини поймол қиладиган принциплар асосида тадқиқот ўтказиш ниятида эмас, жумладан, инсон назорати талаб қилинмайдиган автоном қуролланишни яратиш борасида ҳам», — дейди Син Сон Чоль.

Кўплаб олимлар сунъий интеллект тизимларини ишлаб чиқиш ва жойлаштиришни тартибга солувчи тавсиявий кўрсатмаларни яратишга чақирмоқда. Шунга қарамай, агар у ишлаб чиқилган тақдирда ҳам, сунъий интеллект билан шуғулланувчи ҳар бир томонни кузатиб боришнинг имкони бўлмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг