АКТ вазирлиги Ҳайъатининг мажлиси ўтказилди
2020 йил 16 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Мажлис Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4699-сон қарори билан тасдиқланган устувор лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларига бағишланди.
Ҳайъат йиғилишида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Содиқов давлатимиз раҳбари томонидан мазкур ишларни тизимли равишда амалга ошириш, шунингдек, белгиланган устувор лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига масъул раҳбарлар ҳам белгилаб берилгани, лойиҳалар барча давлат бошқарув органлари, маҳаллий ҳокимиятлар, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари, банк тизими ва бошқа тармоқларда амалга оширилишини инобатга олиб, барча вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида Вазирлик Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказиш бўйича топшириқ берилганига алоҳида тўхталиб ўтди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.Ғуломов ҳам иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Бугунги кунда давлат бошқаруви органларида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий этишда бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлиги рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат тизимини шакллантиришда, ахборот тизимлари ва ресурслари аксарият ҳолларда тарқоқ тарзда ишлаб чиқилаётганлиги, классификаторлар ва маълумотномаларни юритиш жараёни марказлашмаганлиги, электрон давлат хизматлари кўрсатиш доирасида давлат органлари ўртасида ахборот алмашиш жараёнида ягона ёндашувга амал қилинмаётганлиги, миллий ахборот тизимлари ва ресурслари, комплекс автоматлаштирилган бошқарув тизимлари, ягона реестр ва маълумотлар базаларини сақлаш, алмашиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган техник инфратузилманинг етарли даражада эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Бундан ташқари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида дастурлаш ва телекоммуникация йўналишлари билан бир қаторда, замонавий хизматларни кўрсатиш тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги ҳам айтиб ўтилди.
Шу билан бирга иқтисодиёт тармоқларида ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш ҳолатини танқидий таҳлили бир қатор камчиликларни кўрсатмоқдаки, ишлаб чиқариш салоҳияти юқори бўлган айрим корхоналарда ахборот-коммуникация технологиялари етарли даражада эмаслиги ва бу ҳолат ушбу соҳада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни рақобатбардошилигини кўтаришга тўсқинлик қилаётгани таъкидланди.
Ҳайъат мажлисида, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосарларининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат тизими бўйича устувор лойиҳалар ва вазифалар ижросини ташкил этиш, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари, соҳада амалга ошириладиган устувор лойиҳаларни молиялаштириш, инвестиция дастури ижроси масалалари бўйича ахборотлари эшитилди.
«Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорда давлат бошқарув органлари, вазирлик, қўмита, агентлик, маҳаллий ҳокимликлар, иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари йирик компания ва ташкилотлари, тижорат банкларига берилган топшириқ ва вазифаларнинг ҳар бир банди бўйича муҳокама қилиниб, келгусида амалга ошириладиган устувор вазифлар белгилаб олинди.
Кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан Вазирлик Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter