Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент бугун янги қонунни имзолаганини маълум қилди

Президент бугун янги қонунни имзолаганини маълум қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясини трансформация қилиш масаласига тўхталди.

«Ўзбектелеком» жаҳоннинг нуфузли алоқа компанияларига ўхшаб, давлатга юқори даромад келтирувчи, сифатли хизматларни экспорт қилувчи, юқори технологик, даромадли ва намунали компания бўлиши керак», деди давлатимиз раҳбари.

Жорий йилда компаниянинг  операцион харажатлари ва таннархини 15 фоизга қисқартириш, июль ойида халқаро рейтинг олишини таъминлаш ва келгуси йил мартда компанияни IPOга чиқариш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда ҳозирги мураккаб вазиятда киберхавфсизлик масаласига эътиборни кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Жорий йил биринчи чоракнинг ўзида ахборот тизимларига четдан 200 тадан ортиқ киберҳужум уюштирилган.

«Шунинг учун бугун киберхавфсизлик тўғрисида Қонунни имзоладим. Бу янги қонун ҳозирги замон таҳдидларига қарши курашиш учун ҳуқуқий асос бўлади», деди Президент.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг