Ўзбекистонда Xiaomi 13T смартфонлар серияси сотувга чиқарилди
Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Тошкентда ўзининг ижодкорлигини намоён этишни истаган харидорлар учун янги Xiaomi 13T серияли смартфонларига олдиндан буюртмалар олиш бошланди.
Ушбу янги серия илғор иш фаолиятини оптималлаштириш архитектураси, узоқ вақтга мўлжалланган батарея қуввати ва кристалл тиниқ дисплейи билан суратга олиш, видео кўриш ёки кундалик фойдаланиш учун беқиёс тажрибани тақдим этади.
Xiaomi 13Т Pro ва Xiaomi 13Т юқори қувват тежамкорлик функциялари ва батареянинг узоқ ишлаш муддатига эга бўлиб, фойдаланувчиларга тезкор ва самарали смартфон билан қулайликни яратади.
Xiaomi 13 сериясининг классик дизайн услубига эга Xiaomi 13 Pro ва Xiaomi 13Т учта рангда сотувга чиқарилди: кўк, яшил ва қора. Кўк рангдаги моделнинг орқа панели юмшоқ ва нозик текстурали юқори сифатли Xiaomi BioComfort экологик чарм билан безатилган бўлиб, уни қўлингизда ушлаб туриш жуда қулай.
Яшил ва қора рангдаги моделларнинг орқа панели, аксинча, порлоқ шишадан ясалган бўлиб, унга нафислик ва ҳашамат беради. Иккала смартфон ҳам мустаҳкам, сув ва чангга чидамлилиги учун IP68 даражага эга. Ушбу жозибали ва бардошли смартфонлардан ҳаётнинг ҳар бир ҳаяжонли лаҳзасини суратга олиш, томоша қилиш ва ўзингизни янгидан кашф этиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter